Марказ рақами
+998 55 519-02-02
Марказ рақами
+998 55 519-02-02
Таълим соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бошқармаси
Бошқармада қуйидаги бўлимлар мавжуд:
– Таълим стандартлари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш бўлими;
– Таълим ташкилотларини жиҳозлашга нисбатан моддий-техник талабларни ишлаб чиқиш бўлими;
– Педагогик маҳоратни ривожлантириш бўлими;
– Ихтисослаштирилган педагогика ва инклюзив таълимни ривожлантириш бўлими.
Бошқарманинг асосий вазифалари
– Таълим соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимнинг амалдаги ҳужжатларини ўрганиш ва илғор миллий ҳамда хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш;
– Таълим турлари бўйича мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш/такомиллаштириш режасини тайёрлаш, шу жумладан аниқ мақсадлар, вазифалар, ресурслар, ҳамкорлар ва муддатларни белгилаш;
– Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, қисқа муддатли, шу жумладан хусусий ўқув курсларнинг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, манфаатдор ташкилотлар ва кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганиш, натижаларни таҳлил қилиш ва олинган маълумотлар асосида талабларни такомиллаштириш ҳамда тасдиқлаш учун раҳбариятга тақдим этиш;
– Таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагогик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор шаклларини жорий қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш бўйича талаблар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун тақдим этиш;
– Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талаблар лойиҳаларини инклюзивлик, соғлиқни асраш ва замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш, манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун тақдим этиш;
– Таълим соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича янги тенденциялар ва изланишлар асосида доимий ривожланиш ҳамда бошқарма ходимлари мотивациясини қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ўсиш ва ривожланиш учун шароит яратиш;
– Бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, жаҳон илм-фани ва технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича илмий ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш;
– Таълим соҳасидаги ишлаб чиқилган, такомиллаштирилган норматив ҳужжатларни амалиётга жорий этишнинг самарали шакллари ва усуллари бўйича илғор тажрибаларни алмашиш, ўрганилган тажрибалар асосида семинарлар ва вебинарларни ўтказиш;
– Таълим соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш самарадорлигини мониторинг қилиш асосида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида қарорлар қабул қилиш, стратегияларни ишлаб чиқиш;
– Таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий ва амалий тадқиқотлар усулларини аниқлаш, таҳлил қилиш, амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини қўриш;
– Таълим жараёнида жаҳон илм-фани ва технологиялари ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш. Ўрганилган маълумот ва тажрибалар асосида таълим жараёнида кенг фойдаланишга қаратилган турли шакл ва кўринишдаги илмий ишланмалар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш;
– Таълим соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдаги илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида эксперт ва мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳ тузиш, бошқарма фаолияти билан боғлиқ илғор амалиётни ўрганиш ва тизимли таҳлил қилиш. Ўрганилган маълумот ва тажрибаларни республика мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълимда жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
– Таълим соҳаси бўйича етакчи хорижий илмий-тадқиқот ташкилот ва халқаро агентликлар билан алоқаларни ўрнатиш, келишув, шартнома ва меморандумларни имзолаш. Улар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.